World News in Uzbek

«Бавария» Ким Мин Же билан хайрлашишга тайёр

Мюнхеннинг «Бавария» клубида тўп сураётган марказий ҳимоячи Ким Мин Же жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аввалроқ футболчига Англия Премьер-лигасининг икки клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

SPORT BILD маълумотига кўра, «Бавария» спорт директори Макс Эберл ўтган ёздаёқ Ким Мин Же атрофидагиларга: агар яхши таклиф тушса, клуб футболчи билан хайрлашишга тайёрлигини билдирган. Манбанинг таъкидлашича, мюнхенликларнинг бу борадаги позицияси ўзгармаган. Шунга қарамай, футболчининг ўзи Мюнхенда ўзини жуда қулай ҳис қилмоқда ва ҳозирги ролини қабул қилган.

Жорий мавсумда 29 ёшли жанубий кореялик ҳимоячи барча мусобақаларда 23 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Читайте на сайте