Ди Мария Аргентинада босим остида қолди ва симуляцияда айбланмоқда
Анхель ди Мария Аргентинага қайтди ва дастлабки ижобий натижалардан кейин унинг атрофида кескин муҳит пайдо бўла бошлади. Муаммо ўйин даражасидан кўра кўпроқ рақиблар ҳамда мухлислар норозилиги билан боғлиқ: улар Ди Мария майдонда тез-тез йиқилиб, фол ишлатишга уринади, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентина чемпионати муҳокама қилинадиган форумларда «Нега Ди Мариянинг фокуслари учун ҳеч қачон огоҳлантириш берилмайди?», «У юлдуз, лекин бу ҳийлалар жонига тегди», «Шундай савиядаги футболчининг пенальти сўраб, виждонсизларча ҳаракат қилгани ачинарли» каби кескин фикрлар кўпайган. Аввал «Манчестер Юнайтед» ва «Реал» сафида ўйнаган футболчи ҳозир «Росарио Сентрал» шарафини ҳимоя қилмоқда.