World News in Uzbek

ПСЖ Морган Роджерсга ҳам қизиқиш билдирмоқда

Сўнгги ҳафталарда ОАВ «Астон Вилла»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Морган Роджерсни бир қатор нуфузли клублар билан боғламоқда. Transfer News Live TEAMtalk манбасига таяниб хабар беришича, даъвогарлар орасида ПСЖ ҳам бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Қайд этилишича, Франция Лига 1 гранди 23 ёшли футболчини мавсум давомида мунтазам кузатиб бормоқда.

Роджерснинг «Астон Вилла» билан амалдаги шартномаси узоқ муддатли бўлиб, 2031 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган. Шу сабаб эҳтимолий трансфер клублар учун қимматга тушиши кутилмоқда.

Transfermarkt портали Морган Роджерснинг бозор қийматини 70 миллион еврога баҳолаган.

Читайте на сайте