World News in Uzbek

Компани «Бавария»га кимни олиб келишни хоҳлашини айтди

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Мюнхен клубига қайси футболчини олиб келишни исташи ҳақидаги саволга жавоб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Матбуот анжуманида Компани аввало жамоада бор футболчилар билан самарали ишлашни ўз вазифаси деб билишини таъкидлади. Унинг айтишича, трансфер масалаларида янги ўйинчиларни жалб қилишга масъул бошқа мутахассислар ҳам бор.

Мураббий ҳозирги таркибни юқори баҳолаб, Гарри Кейн, Майкл Олисе, Луис Диас, Жамал Мусиала ва бошқа футболчилар билан ишлашни хоҳлашини қайд этди. «Ёзда нима бўлишини кўрамиз», — деди Компани.

Эслатиб ўтамиз, Венсан Компани «Бавария»ни 2024 йил ёзида бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида мюнхенликлар Бундеслигани ҳамда Германия Суперкубогини қўлга киритди.

Читайте на сайте