World News in Uzbek

Жезуш Роналдунинг навбатдаги ўйинда дам олишини айтди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд жамоаси чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада жамоага қайтиши кутилаётган бўлса-да, бу ўйинда ҳам у рўйхатдан жой олмайди.

Жезушнинг айтишича, мураббийлар штаби зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчига дам беришни маъқул кўрган. Бунга сабаб — олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим учрашув бор.

Мутахассис «Al Nassr Zone»га берган фикрида Роналдунинг дам олиши янгилик эмаслигини ҳам таъкидлади: аввал ҳам у Саудия Арабистони ташқарисида ўтадиган айрим ўйинларда иштирок этмаган.

Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» баҳси шанба, 14 февраль куни бўлиб ўтади.

Читайте на сайте