World News in Uzbek

Патрик Шик «Олимпиакос»га қарши ўз имконидан унумли фойдаланди

Германиянинг «Байер» клуби ҳужумчиси Патрик Шик Чемпионлар лигасида «Олимпиакос»га қарши ўйинда икки гол уриб, учрашув якунлари ҳақида фикр билдирди. Баҳс «Байер»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шикнинг айтишича, ҳужумчи учун баъзан бутун ўйин давомида ўз вазиятини кутишга тўғри келади. «Ҳар доим тайёр туриш керак — ҳужумчининг иши шу. Бугун эса керакли пайтда керакли жойда бўлдим. Қишки танаффусдан кейин старт биз учун оғир бўлди, аммо аста-секин анча қўшиб олдик», — дея унинг сўзларини УЕФА келтирди.

30 ёшли Патрик Шик жорий мавсумда барча мусобақаларда 28 ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 3 та голли узатма муаллифи бўлди. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Читайте на сайте