World News in Uzbek

Компани «Бавария»да ким билан ишлашни исташини айтди

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Мюнхен клубига қайси футболчини олиб келишни хоҳлаши ҳақидаги саволга жавоб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг таъкидлашича, унинг асосий вазифаси ҳозирги таркибдаги футболчилар билан самарали ишлашдан иборат, трансфер масалаларида эса клубда бошқа масъуллар ҳам бор. «Менинг вазифам — биздаги футболчилар энг яхшиси эканини айтиш ва улар билан ишлаш. Гарри Кейн, Майкл Олисе, Луис Диас, Жамал Мусиала ва бошқалар билан ишлашни хоҳлайман. Ёзда нима бўлишини кўрамиз», — деди Компани матбуот анжуманида.

Венсан Компани «Бавария»ни 2024 йил ёзида қабул қилиб олганди. Унинг қўл остида мюнхенликлар Бундеслига ва Германия Суперкубогини қўлга киритди.

Читайте на сайте