World News in Uzbek

Каррагер «Арсенал» очко йўқотганидан сўнг фикр билдирди

Англия футболининг собиқ ҳимоячиси ва телеэксперт Жейми Каррагер АПЛнинг қолдирилган 31-турида «Арсенал» ҳамда «Вулверҳемптон» ўртасида кечган баҳс натижасига муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Чоршанба куни бўлиб ўтган учрашув 2:2 ҳисобидаги жанговор дуранг билан якунланди ва «канонирлар» навбатдаги очколарни бой берди.

Каррагернинг айтишича, бундай натижа чемпионатни янада қизиқарли қилади: бу мавзуну муҳокама қилишга сабаб бўлади ва мавсум охиригача интрига сақланиб қолади. Унинг фикрича, бу ҳолат АПЛ учун фойдали.

Шу билан бирга, эксперт шахсий истагини ҳам яширмади: у мавсум якунида чемпионлик олтин медаллари «Арсенал» футболчилари кўксида бўлишини кўришни хоҳлашини таъкидлади.

Ҳозирча «Арсенал» турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб турибди, бироқ «Манчестер Сити» билан орадаги фарқ қисқарди — атиги беш очко. «Шаҳарликлар»нинг эса яна битта захира ўйини бор.

Читайте на сайте