World News in Uzbek

Флик «Барселона» мудофаасини янгилаш учун Шлоттербекни хоҳлаяпти

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоасининг ҳимоядаги ўйинидан қониқмаяпти. Немис мутахассиси мудофаа чизиғини қайта қуриш зарур, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline хабарига кўра, Флик трансфер бозорида «Боруссия» ҳимоячиси Нико Шлоттербек учун кураш олиб боришни талаб қилмоқчи. «Кўк-анорранглилар» устози бу борадаги позициясини спорт директори Декуга етказади.

Ушбу вазиятда «Реал» зарар кўриши мумкин: сўнгги пайтларда мадридликлар Шлоттербек билан фаол тарзда боғланаётгани ҳақида кўп ёзилмоқда.

Transfermarkt мутахассислари 26 ёшли Нико Шлоттербекнинг трансфер қийматини 55 миллион евроға баҳоламоқда.

Читайте на сайте