МакТоминей «Наполи» билан келажагини боғлаш ниятида
«Наполи» ярим ҳимоячиси Скотт МакТоминей атрофида Англияга қайтиши ҳақида гап-сўзлар кучайди. Миш-мишларга кўра, футболчини яна сафга қайтаришдан унинг собиқ жамоаси — «Манчестер Юнайтед» манфаатдор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бироқ шотландиялик футболчининг ўзи бу тахминларни рад этди. Николо Скира келтирган интервью иқтибосига кўра, МакТоминей «Наполи»да узоқ муддат қолишни исташини айтган.
Аввалроқ ўша манба Италия амалдаги чемпионлари МакТоминей билан шартномани узайтириш вариантини ҳам кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берганди. 29 ёшли футболчининг амалдаги келишуви 2028 йилгача мўлжалланган.
Жорий мавсумда «қизил иблислар» академияси тарбияланувчиси Антонио Конте жамоасида 34 учрашувда 10 та гол ва 4 та голли узатма қайд этди.