World News in Uzbek

Компания: «Боруссия» ҳақида эмас, «Айнтрахт»ни енгиш муҳим

«Бавария» бош мураббийи Венсан Компания «Айнтрахт»га қарши ўйин арафасида жамоасининг тўрт футболчиси сариқ карточкалар бўйича хавфли чегара яқинида тургани фонида «Боруссия» (Дортмунд) билан бўладиган учрашув хаёлида йўқлигини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг таъкидлашича, ҳозир барча эътибор фақат Франкфурт клубига қарши баҳсга қаратилган. «Сариқ карточкалар билан боғлиқ вазиятдан хабардормиз, бироқ ҳаммасини олдиндан режалаштириб бўлмайди. Ҳозир энг муҳими — «Айнтрахт»ни ютиш», — деди Компания.

Бундеслиганинг 23-тури доирасидаги «Бавария» — «Айнтрахт» учрашуви 21 февраль, шанба куни бўлиб ўтади. Ўйин 19:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади.

«Бавария»нинг навбатдаги ўйини — Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши баҳс 28 февральга белгиланган.

Читайте на сайте