Гласнер «Кристал Пэлас»даги келажаги борасида иккилланмоқда
Оливер Гласнер аввалроқ ёзда шартномаси якунланиши билан «Кристал Пэлас»ни тарк этишини айтган эди. Энди эса австриялик мутахассис ҳатто мавсум охиригача жамоада қолиш-қолмаслигига ҳам аниқ жавоб бера олмаётганини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Матбуот анжуманида Гласнер бу борада шошилмаслигини таъкидлади: «Мавсум охиригача қоламанми? Кўрамиз. Ёзгача қолишни хоҳлайманми? Келажак нима олиб келишини ҳеч қачон билмайсан. Ич-ичимдан мавсумни якунлаб беришни истаяётгандекман», — деди у.
Ҳозирда «Кристал Пэлас» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 13-ўринда бормоқда. Лондон клуби навбатдаги учрашувини 22-февраль, якшанба куни ўз майдонида «Вулверҳемптон»га қарши ўтказади.