Виктор Осимҳен «Галатасарай»да ўзини эркин ҳис қилмоқда
Ҳужумчи Виктор Осимҳен ҳозирча «Галатасарай»даги фаолиятидан мамнун ва клубини ўзгартириш зарурлигини сезмаяпти. Нигериялик футболчига жамоа муҳити ва таркиб ёқаётгани таъкидланади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу билан бирга, The Touchline хабарига кўра, ёзги трансфер ойнасида бир нечта топ-клуб Осимҳенга қизиқиш билдиришга тайёр. Аммо ҳозирча аниқ мурожаатлар, музокаралар ёки расмий алоқалар қайд этилмаган.
Манбада қайд этилишича, эҳтимолий келишувларнинг барчаси аввало Осимҳеннинг ўзи қандай қарор қабул қилишга боғлиқ бўлади.
Осимҳен «Галатасарай» сафида 64 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 52 та гол урди ва 13 та голли узатма берди.
Transfermarkt портали 27 ёшли ҳужумчини 75 миллион еврога баҳоламоқда.