World News in Uzbek

Кейлор Навас энг кўп Неймарнинг истеъдодидан ҳайратда қолди

Фаолияти давомида Кейлор Навас бир жамоада Лионел Месси билан ҳам, Криштиану Роналду билан ҳам бирга тўп сурган. Бироқ костарикалик дарвозабон учун энг катта таассурот қолдирган футболчи — Неймар бўлган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Наваснинг айтишича, бразилиялик ҳужумчининг истеъдоди уни жуда кучли ҳайратга солган: у тўп билан хоҳлаган ишини қилган, буни ўнг ёки чап оёғида бажариши эса умуман аҳамият касб этмаган. Дарвозабон Неймарни ўйинларда кузатганида, гўё у ўз фарзандларига қарши ўйнаётгандек ҳис қилганини таъкидлаб, уни "ақл бовар қилмас футболчи" деб атади.

Ҳозир 34 ёшли Неймар "Сантос" шарафини ҳимоя қилмоқда. У аввалроқ Европада "Барселона" ва "ПСЖ" сафида ҳам тўп сурган.

Читайте на сайте