World News in Uzbek

«Тоттенхэм» бош мураббийи таркиб муаммосини очиқ айтди

«Тоттенхэм»га яқинда бош мураббий этиб тайинланган Игор Тудор «Арсенал»га қарши Лондон дербиси олдидан жамоасидаги кадрлар билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг таъкидлашича, «шпорлар» сафида ушбу учрашув арафасида майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар сони кескин камайиб кетган.

«Машғулотда атиги 13 нафар ўйинчимиз бор эди. Вазият қандай бўлса, шундай. Якшанба куни керакли натижага эришиш учун 13 футболчи ҳам етарли. Энг асосий вазифа шу», — дея Тудор сўзларини келтиради ESPN.

«Тоттенхэм» ҳозирда Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 29 очко билан 16-ўринда бормоқда.

«Тоттенхэм» — «Арсенал» учрашуви якшанба куни бўлиб ўтади ва 21:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади.

Читайте на сайте