World News in Uzbek

Зинедин Зидан Франция терма жамоасига бош мураббий бўлади

Зинедин Зидан Франция терма жамоасида Диде Дешамнинг ўрнини эгаллашга яқин. Инсайдер Фабритсио Романонинг хабарига кўра, 53 ёшли мутахассис Франция футбол федерацияси билан оғзаки келишувга эришган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мадриднинг “Реал” клубини аввал бошқарган Зидан жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг “уч ранглилар”ни қабул қилиб олади. Шундай қилиб, у беш йиллик танаффусдан кейин яна мураббийлик фаолиятига қайтади.

Эслатиб ўтамиз, Диде Дешам 2012 йил ёзидан бери Франция терма жамоасини бошқариб келмоқда. 2026 йилги мундиал гуруҳ босқичида французларнинг рақиблари Сенегал ва Норвегия бўлади, учинчи жамоа эса саралаш плей-оффлари натижасига кўра аниқланади. Турнир 11 июндан 19 июлгача ўтказилади.

Читайте на сайте