World News in Uzbek

Тапсоба учун «Ливерпуль», «Манчестер Юнайтед» ва ПСЖ курашмоқда

Леверкузеннинг «Байер» клубида тўп сураётган ҳимоячи Эдмонд Тапсоба Европанинг бир нечта гранд жамоалари диққат марказига тушди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Инсайдер Экрем Конур хабарига кўра, 27 ёшли футболчини «Ливерпуль», «Манчестер Юнайтед» ва ПСЖ ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. «Байер» эса ҳозирча ҳимоячи билан хайрлашишни режалаштирмаяпти, бироқ манфаатли таклиф тушса, музокараларни бошлаши мумкин. Леверкузен клуби Тапсобани 50–60 миллион еврога баҳолаган.

Жорий мавсумда Тапсоба «Байер» сафида 28 учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ва 2 та ассист қайд этди. Ҳимоячининг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Читайте на сайте