«Челси» ҳужумчи Делапни сотишга тайёр ва нарх белгилади
Лондоннинг «Челси» клуби мавсум якунида марказий ҳужумчи Лиам Делап билан хайрлашиши мумкин. Бу ҳақда Football Insider нашри журналистлари хабар бермоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, 23 ёшли футболчини АПЛдаги яна бир жамоа — «Эвертон» ўз сафига қўшиб олишга қизиқмоқда. «Челси» эса Делапни 34 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр, «Эвертон» уни трансфер бозоридаги устувор номзодлардан бири сифатида кўрмоқда.
Жорий мавсумда ҳужумчи 24 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 4 та голли узатма муаллифи бўлди. Делапнинг амалдаги шартномаси 2031 йил ёзигача мўлжалланган.