World News in Uzbek

«Ювентус» «Комо»га қарши ўйин учун таркибини эълон қилди

А Сериянинг 26-тури доирасида «Ювентус» ўз майдонида «Комо»ни қабул қилади. Туринликлар бош мураббийи Лучано Спаллетти учрашувни бошланғич таркибда бошлайдиган футболчилар рўйхатини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Старт таркиб: Ди Грегорио, Гатти, Келли, Копмейнерс, Камбйасо, Локателли, Тюрам, Миретти, Маккенни, Йилдиз, Опенда.

«Ювентус» — «Комо» учрашуви 19:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Ўйин жараёнини LiveResult портали матнли трансляция орқали ёритиб боради.

Ҳозирги вақтда «Ювентус» А Серия жадвалида 46 очко билан бешинчи ўринда бормоқда, «Комо» эса 42 очко билан олтинчи поғонани эгаллаб турибди.

Читайте на сайте