World News in Uzbek

Криштиану Роналду беш сўз билан мотивация берди

Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клубида тўп сураётган португалиялик юлдуз ҳужумчи Криштиану Роналду ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида янги пост қолдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

41 ёшли форвард «Биз тинимсиз меҳнат туфайли ўсаяпмиз», дея қисқа ва лўнда фикр ёзди.

Роналду жамоасининг навбатдаги учрашуви Саудия Арабистони чемпионати 23-тури доирасида «Ал-Ҳазм»га қарши бўлиб ўтади. Ўйин бугун, 21 февраль куни соат 00:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.

Жорий мавсум Саудия Арабистони Про-лигасида Роналду 19 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол (шундан 4 таси пеналтдан) ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Читайте на сайте