World News in Uzbek

«Астон Вилла» Дуглас Луисни ёзда бутунлай сотиб олмоқчи

Ярим ҳимоячи Дуглас Луис фаолиятини яна тўлиқ равишда «Астон Вилла»да давом эттириши мумкин. Бирмингем клуби январ охирида бразилиялик футболчини «Ювентус»дан ижарага олган ва келишувга кўра уни 25 млн евро (яна 3,5 млн евро бонуслар билан) эвазига сотиб олиш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Николо Скира хабарига кўра, «вилланлар» Луиснинг ўйинидан мамнун ва ёзда ушбу опциядан фойдаланишни режалаштирмоқда. «Ювентус» раҳбарияти эса Италияда ўзини кўрсата олмаган футболчини сотиб юборишдан умидвор.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил ёзида «Ювентус» Дуглас Луисни айнан «Астон Вилла»дан 51 млн евроға харид қилганди. 27 ёшли футболчи жорий мавсумнинг биринчи ярмини «Ноттингем Форест»да ўтказиб, у ерда ҳам кутилган даражада порлай олмади, бироқ Бирмингемга қайтгач яна ўз ўйинини топди.

Читайте на сайте