World News in Uzbek

Мак Аллистер Испания ва Францияни Аргентинадан кучли деди

“Ливерпул” ярим ҳимоячиси Алексис Мак Аллистер ҳозирги пайтда қайси терма жамоаларни дунёдаги энг кучлилари деб билишини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

2022 йилги жаҳон чемпионатида Аргентина сафида олтин медални қўлга киритган футболчи фикрича, амалдаги чемпионлар навбатдаги мундиал олдидан бош фаворит мақомида эмас.

“Бугун Испания биздан устун деб ўйлайман. Менимча, Испания ва Франция — ҳозирги икки энг кучли терма жамоа. Лекин биз ҳам етакчилар қаториданмиз”, — дея Мак Аллистернинг сўзларини AlbicelesteTalk келтирди.

27 март куни аргентиналиклар Finalissima доирасида испанларга қарши майдонга тушади. 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида эса Лионел Скалони жамоаси Жазоир, Австрия ва Иордания билан тўқнаш келади.

Читайте на сайте