Роналду йирик ғалабадан сўнг фикрларини билдирди
“Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду “Ал-Ҳазм”га қарши 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабадан кейин ўйин ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Португалиялик юлдуз учрашувда икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди ва жамоасининг Саудия Арабистони чемпионатида яна турнир жадвалининг биринчи поғонасига қайтишига катта ҳисса қўшди.
“Ҳаммаси яна ўз ҳолига қайтди. Биз қайтдик, тўғри йўлдамиз ва ўзимизга ишончимиз юқори, ҳаммаси жойида. Мақсад сари босқичма-босқич юряпмиз. Ҳозир яхши формадамиз. Кейин нима бўлишини кўрамиз”, — дея Роналду сўзларини келтиради Al Nassr Zone.
22 турдан сўнг “Ал-Наср” 55 очко билан Саудия лигасида пешқадам бўлиб турибди ва “Ал-Ҳилол”ни бир очкога ортда қолдирмоқда. 25 февраль куни Жорже Жезуш жамоаси сафардa “Ал-Нажма”га қарши майдонга тушади.