Карим Бензема танаффусда «Ал-Ҳилол» мураббийи билан тортишди
«Ал-Ҳилол»нинг франсуз ҳужумчиси Карим Бензема яқинда ўтказилган учрашув танаффусида жамоа бош мураббийи билан жанжаллашиб қолгани айтилмоқда. Бу ҳақда Ball Zone хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, Бенземанинг келиши «Ал-Ҳилол» кийиниш хонасида муҳитни таранглаштирган. Айрим футболчилар клубнинг франсуз форвардини трансфер қилганидан афсусланаётгани ҳам таъкидланади.
Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли Бензема қишки трансферлар вақтида «Ал-Иттиҳод»дан «Ал-Ҳилол»га ўтди ва 1,5 мавсумга мўлжалланган шартнома имзолади. Ҳужумчи янги жамоасида учта ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ҳамда 1 та ассист қайд этди.
Сўнгги турда «Ал-Ҳилол» «Ал-Иттиҳод» билан баҳсда ғалаба қозона олмади — 1:1. Ушбу натижадан кейин жамоа Про-лига жадвалида иккинчи ўринга тушиб қолди.