World News in Uzbek

Сафонов «Монако»га қарши жавоб ўйини олдидан фикр билдирди

ПСЖ дарвозабони Матвей Сафонов Европа Чемпионлар лигасида «Монако»га қарши бўладиган баҳс арафасида жамоа кайфияти ва ўйиндан кутаётганлари ҳақида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Луис Энрике бошчилигидаги парижликлар илк плей-офф учрашувида 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, кичик устунликни қўлга киритганди.

«Биринчи ўйиндаги натижа бизга маълум даражада эркинлик беради, аммо ҳеч нарсани олдиндан ҳал қилиб қўймайди. Шу сабаб жангга тайёрланяпмиз ва бу учрашувга тўлиқ қуролланган ҳолда чиқамиз», — деб ёзди Сафонов ўзининг Telegram каналида.

Жорий мавсумда 26 ёшли посбон ПСЖ сафида барча мусобақаларда 10 та учрашувда майдонга тушди, 10 та гол ўтказиб юборди. Тўртта ўйинда эса дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.

Читайте на сайте