World News in Uzbek

«Ювентус» ҳужумчиси Йилдиз «Галатасарай»га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

«Ювентус» ҳужумчиси Кенан Йилдиз А Сериядаги «Комо»га қарши кечган ва туринликлар 0:2 ҳисобида ютқазган учрашувда жароҳат олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Corriere dello Sport хабарига кўра, туркиялик футболчида чап оёқ болдир мушаги шикастлангани аниқланган. Шу сабабли унинг 25-февраль куни бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси плей-оффининг илк босқичидаги «Галатасарай»га қарши жавоб ўйинида майдонга тушиши ҳозирча сўроқ остида.

Кенан Йилдиз 2022 йилда «Бавария»дан «Ювентус»га эркин агент сифатида келиб қўшилганди. Унинг турин клуби билан шартномаси 2030-йил 30-июнгача амал қилади. Жорий мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 35 та ўйинда қатнашиб, 9 та гол урди ва 8 та голли узатма берди.

Читайте на сайте