World News in Uzbek

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» «Бурирам»га ютқазди

Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шенхуа» етти турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлганди. Саккизинчи турда Леонид Слуцкий жамоаси «Бурирам Юнайтед»га қарши ҳеч бўлмаса мусобақа билан чиройли хайрлашишга уриниб кўрди, бироқ бунга эриша олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Тайланд клуби учрашувни 2:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. Биринчи бўлимнинг аввалидаёқ икки бор гол урилди: 11-дақиқада Гуд Кёртис ҳисобни очди, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта иккинчи голни киритди. Кўп ўтмай «Шанхай Шенхуа» майдонда бир ўйинчига камайиб қолгани интрига сўнишига олиб келди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкий «Шанхай Шенхуа» билан тузган амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Читайте на сайте