World News in Uzbek

Дик Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди

Нидерландиялик тажрибали мутахассис Дик Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати расмий баёнот берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, 78 ёшли мураббий қизининг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб ишини муддатидан олдин якунлашга мажбур бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Адвокат 2024 йилдан буён терма жамоани бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остида Кюрасао ЖЧ-2026 финал босқичига йўл олди. Мундиаль АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади.

Адвокат аввалроқ Россия терма жамоаси ҳамда Санкт-Петербургнинг «Зенит» клубида ҳам фаолият юритган.

Читайте на сайте