World News in Uzbek

Каванига босим ошмоқда, «Бока»даги келажаги ноаниқ

Уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани «Бока Хуниорс»ни тарк этиши мумкин. Бунга унинг ўзи ташаббускор бўлмаётгани, аксинча клуб муҳитидаги босим кучайиб бораётгани сабаб бўлаётгани айтилмоқда. Сўнгги ўйинларда Каванининг формаси мухлисларни қониқтирмаяпти ва у тобора кўпроқ ҳуштакбозликка учрамоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Навбатдаги ҳолат ўринбосар сифатида майдондон олинганида кузатилди: «Матадор» майдонни тарк этаётган пайтда трибуналар кескин ҳуштаклар билан жавоб қайтарди. Алмаштириш ҳам фойда бермади — «Бока» «Платенсе» дарвозасини ишғол қила олмади ва учрашув 0:0 ҳисобида якунланди.

Шу фон ортида Аргентина ОАВлари Каванининг шартномасини узайтириш масаласига жуда эҳтиёткорона ёндашмоқда. Бундан ташқари, клуб парагвайлик Адам Барейрони харид қилди ва кўпчилик у 39 ёшли тажрибали ҳужумчини асосий таркибдан сиқиб чиқаришини кутмоқда.

Читайте на сайте