World News in Uzbek

Нойер кутилмаганда «Боруссия» билан ўйинга қайтиши мумкин

Февраль ўрталаридан «Бавария»нинг асосий дарвозабони Мануэл Нойер жароҳат олиб, тахминан уч ҳафтага сафдан чиққанлиги айтилганди. Бироқ ҳолат ижобий томонга ўзгармоқда ва у режалаштирилганидан тезроқ майдонга қайтиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Bild хабарига кўра, душанба куни Нойер дарвозабонлар мураббийи ҳамда реабилитация бўйича мутахассис билан бирга майдонда машғулот ўтказди. У ҳозирча мураккаб юкламаларни бажармаган, аммо тўп билан ишлагани тикланиш жараёни жадаллашаётганидан дарак беради.

Германияда Нойер Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши учрашувдаёқ сенсацион тарзда майдонга тушиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар юрибди. Жамоалар 28-февраль, шанба куни ўзаро тўқнаш келади.

Айни пайтда «Бавария» Бундеслигада пешқадам, иккинчи ўриндаги «Боруссия» эса ундан саккиз очкога ортда бормоқда.

Читайте на сайте