World News in Uzbek

Мексика президенти ЖЧ-2026 масаласида қатъий баёнот берди

Мексикадаги тартибсизликлар фонида FIFA вазиятни диққат билан кузатмоқда. Чунки 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати яқинлашиб боряпти ва турнирни уч мамлакат — АҚШ, Канада ҳамда Мексика қабул қилиши режалаштирилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

ОАВда FIFA Мексиканинг мезбонлик мақоми хавф остида қолиши мумкин бўлган сценарийларни ҳам истисно қилмаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Шу орада Мексика президенти Клаудия Шейнбаум Пардо баёнот билан чиқди. Унинг таъкидлашича, жаҳон чемпионатини ўтказиш бўйича “ҳеч қандай хавф” йўқ ва мусобақа дастлабки режа бўйича ўтиши учун “барча кафолатлар” мавжуд.

Ҳозирги амалдаги жаҳон чемпиони — Аргентина терма жамоаси.

Читайте на сайте