World News in Uzbek

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай» АЧЛда сўнгги ўйинда ютқазди

«Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятини бой берганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш бўлди, бироқ «эшикни қарсиллатиб ёпиш»нинг иложи чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувда Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам» биринчи бўлимнинг аввалидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Муеанта Супханат гол урди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа» бир футболчисидан айрилиб, камчиликда қолиб кетди ва ўйиндаги интрига амалда йўқолди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Читайте на сайте