World News in Uzbek

Гонсало Гарсия “Бенфика”га қарши Мбаппени алмаштиради

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Гонсало Гарсия Чемпионлар лигасида “Бенфика”га қарши бўладиган жавоб ўйинини асосий таркибда бошлаши кутилмоқда. Килиан Мбаппе жароҳат олди, унинг қай даражада жиддий экани ҳозирча очиқланмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбаларга кўра, франсуз футболчи белгиланган муддатдан олдинроқ сафга қайтиши ҳам мумкин, бироқ энг яқин учрашувда Алваро Арбелоа жамоанинг энг яхши тўпурарисиз қолиши эҳтимоли жуда юқори. Diario AS хабарига кўра, “қаймоқранглилар”нинг старт таркибида айнан 21 ёшли испаниялик Гонсало Гарсия майдонга тушади. У аввал ҳам Мбаппенинг йўқлигида ўзини яхши томондан кўрсата олган.

“Реал” — “Бенфика” баҳси бугун 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Лиссабонда ўтган илк учрашувда мадридликлар минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритганди.

Читайте на сайте