World News in Uzbek

«Ливерпуль» ва «Челси» АПЛдаги бошқа клуб юлдузига кўз тикди

«Астон Вилла» ярим ҳимоячиси Морган Роджерс Премьер-лиганинг етакчи жамоалари кузатувида қолмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

23 ёшли футболчи ноябрь ойида бирмингемликлар билан 2031 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолаган бўлса-да, яқин келажакда унинг кетиши эҳтимолдан холи эмас. Журналист Бен Жейкобс хабарига кўра, «Ливерпуль» ва «Челси» Англия терма жамоаси хавбекига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Трансфер бўйича дастлабки музокаралар ёзда бошланиши мумкин.

Transfermarkt Роджерснинг бозор қийматини 70 млн евро деб баҳоламоқда. У жорий мавсумда 38 учрашувда 10 та гол ва 7 та ассист қайд этди.

Читайте на сайте