World News in Uzbek

«Манчестер Юнайтед» Гиббс-Уайт учун курашга қўшилди

«Манчестер Юнайтед» «Ноттингем Форест» ярим ҳимоячиси Морган Гиббс-Уайтни ўз сафига қўшиб олиш учун курашга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналистлар Крис Уилер ва Нейтан Солтнинг хабар беришича, 26 ёшли футболчи атрофидаги вазиятни кузатаётган клублар қаторига «қизил иблислар» ҳам қўшилди. «МЮ» скаутлари «ўрмончилар»нинг яна бир хавбеки — Эллиот Андерсонни ҳам назардан қочирмаяпти. АПЛдаги бир қатор жамоалар мавсум якунида «Ноттингем Форест» юқори дивизионни тарк этса, клуб етакчиларини олиб кетишга умид қилмоқда.

Transfermarkt портали Морган Гиббс-Уайтнинг бозор нархини 65 млн евро деб баҳоламоқда. Ўтган ёзда англиялик футболчи клуб билан шартномасини 2028 йилгача узайтирган.

Читайте на сайте