Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа»си АЧЛда «Бурирам Юнайтед»га ютқазди
Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шэньхуа» етти турдан сўнг плей-офф йўлланмаси учун имкониятларини бой берди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш эди, бироқ ижобий якун бўлмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд клуби учрашувни 2:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. «Бурирам Юнайтед» дастлабки таймнинг бошидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кўртис, 22-дақиқада эса Муеанта Супханат гол урди.
Тез орада «Шанхай Шэньхуа» бир футболчиси четлатилгач, майдонда бир киши кам бўлиб қолди ва бу ҳолат ўйин интригасини деярли сўндирди.
Эслатиб ўтамиз, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.