Буффон «Интер» ҳужумчиси Эспозито ҳақида юксак фикр билдирди
Италия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон «Интер» ҳужумчиси Франческо Пио Эспозито ҳақида ўз мулоҳазаларини айтиб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Буффоннинг таъкидлашича, Эспозито кўпчилик кутганидан ҳам юқори даражани кўрсатиши мумкин: «У сизнинг барча кутганингиздан ҳам ошиб кетади. Агар мен «Интер»да бўлганимда, таваккал қилиб унга ишонч билдирардим. У алоҳида йигит — камтарлиги билан ажралиб турадиган, ҳақиқий профессионал», — дея Буффоннинг сўзларини Nerazzurri Society келтирди.
Эспозито «Интер» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсумда 20 ёшли форвард барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 35 учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Футболчининг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.