World News in Uzbek

Мостовой ПСЖ ва Монако ўйини учун ҳисобни айтди

УЕФА Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасидаги жавоб учрашувида ПСЖ ўз майдонида Монакони қабул қилади. Бўлажак тўқнашув олдидан футбол эксперти Александр Мостовой ўз тахминини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мостовойнинг фикрича, Монако ҳам гол уриши мумкин, бироқ ПСЖнинг тажрибаси ва даражаси ўз сўзини айтади. Унинг прогнозига кўра, энг мантиқий натижа — ПСЖнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси, шунингдек, ўйинда голлар кўп бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, илк баҳсда Луис Энрике бошчилигидаги парижликлар монегаскларни 3:2 ҳисобида мағлуб этган эди.

Жавоб ўйини 25 февраль куни Париждаги стадионда бўлиб ўтади. Учрашув 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.

Читайте на сайте