World News in Uzbek

Килиан Мбаппе «Реал»нинг «Бенфика»га қарши ўйинини ўтказиб юборади

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси, франсуз юлдузи Килиан Мбаппе Чемпионлар Лигаси доирасида «Бенфика»га қарши бўладиган яқин учрашув учун қайдномага киритилмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Қироллик клуби» матбуот хизмати плей-оффнинг саралаш босқичи жавоб ўйини учун таркибни эълон қилди. Рўйхатда Мбаппе йўқ — футболчи жароҳат олгани сабабли учрашувни ўтказиб юборади.

«Реал» қайдномаси: Куртуа, Лунин, Гонсалес – Карвахал, Алаба, Трент, Каррерас, Фран Гарсия, Рюдигер, Менди – Камавинга, Вальверде, Тчуамени, Гюлер, Сестеро, Анхел, Паласиос, Питарч – Винисиус, Гонсало, Браим Диас, Мастантуоно.

«Реал» – «Бенфика» ўйини бугун, 25 февраль куни бўлиб ўтади. Старт ҳуштаги 01:00 да (Тошкент вақти билан) янграйди. Баҳснинг барча воқеаларини LiveResult порталидаги матнли трансляция орқали кузатиш мумкин.

Читайте на сайте