World News in Uzbek

Буффон «Интер» ҳужумчиси Эспозитони юқори баҳолади

Италия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон «Интер» ҳужумчиси Франческо Пио Эспозито ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Буффоннинг айтишича, ёш форвард кўпчилик кутганидан ҳам ортиқ натижа кўрсатиши мумкин. «У сизнинг барча кутганларингиздан ҳам ошиб тушади. Агар мен «Интер»да бўлганимда, таваккал қилиб унга ишонч билдирган бўлардим. У — алоҳида иқтидор эгаси, камтарлиги ниҳоятда кучли бўлган ҳақиқий профессионал», — дея Буффоннинг сўзларини Nerazzurri Society келтиради.

Эспозито «Интер» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсумда 20 ёшли ҳужумчи барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 35 та учрашувда майдонга тушди, 7 та гол урди ва 6 та ассист қайд этди.

Футболчининг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Читайте на сайте