World News in Uzbek

Туркияда футболчи майдонда чайқани қутқариб қолди

Туркияда бўлиб ўтган “Мевланакапы Гюзёлҳисар” ва “Истанбул Юрдум Спор” жамоалари учрашувида ноодатий ҳолат кузатилди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода дарвозабон тўпни узоққа тепмоқчи бўлган пайтда, у майдон узра учиб ўтаётган чайқага тегиб кетгани акс этган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Қуш ерга қулагач, ҳар икки жамоа футболчилари дарҳол унинг ёнига югуриб борди. “Истанбул Юрдум Спор” сардори Гани Чатан вазиятни тезда англаб, чайқага билвосита юрак массажини қилишга киришди.

Шундан сўнг футболчи қушни майдон четидаги тиббиёт ходимларига топширди. Туркиянинг AA нашри хабарига кўра, чайқа омон қолган: у бир муддат уча олмайди, бироқ ветеринарларга ишониб топширилгач, аста-секин соғайиб кетиши кутилмоқда.

Читайте на сайте