World News in Uzbek

Бернарду Силва мавсумдан сўнг «Бенфика»га қайтиши мумкин

Бернарду Силва жорий мавсум якунланганидан кейин «Манчестер Сити»ни тарк этишга яқин турибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Topskills Sports UK хабарига кўра, «шаҳарликлар» португалиялик ярим ҳимоячи билан шартномани узайтирмоқчи эмас. Шу боис 31 ёшли футболчи ёзда эркин агентга айланиши кутилмоқда. Унинг хизматларига «Бенфика» қизиқиш билдирмоқда ва «бургутлар» футболчи вакиллари билан эҳтимолий қайтиш бўйича музокараларни бошлаб юборган. Вазиятни «Барселона», «ПСЖ», «Ювентус» ҳамда «Галатасарой» ҳам диққат билан кузатиб бормоқда.

Бернарду Силва 2017 йилда «Монако»дан «Манчестер Сити»га 50 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Бу мавсум у барча мусобақаларда 36 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та ассист қайд этди. Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи «Бенфика» тарбияланувчиси ҳисобланади.

Читайте на сайте