УЕФА Престианинини ўйиндан четлатиш бўйича қарор чиқарди
УЕФА «Бенфика» ҳимоячиси Джанлука Престианининг Европа Чемпионлар лигаси 1/16 финал жавоб учрашувида ўйнай олмаслиги ҳақидаги дисквалификация бўйича шикоятини қаноатлантирмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аввалроқ футболчи «Реал» ҳужумчиси Винисиус томонидан ирқи камситиш билан боғлиқ айбловлар янграганидан сўнг ўйиндан четлатилганди.
УЕФА матбуот хизмати баёнотига кўра, апелляция органи «Бенфика» томонидан киритилган мурожаатни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган.
Шу тариқа Престианини Мадридда бўлиб ўтадиган баҳсни ўтказиб юборади. Учрашув бугун, 25 февраль куни 01:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.
Жамоаларнинг илк ўйинида «Бенфика» ўз майдонида «Реал»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган.