World News in Uzbek

Роналду пеналтдан уриб, фаолиятидаги 965-голини нишонлади

Саудия Арабистони чемпионати доирасида чоршанба оқшомида «Ал-Нажма» ва «Ал-Наср» ўзаро баҳс олиб бормоқда. Ар-Риёдликлар учрашувнинг илк дақиқаларидаёқ устунлигини кўрсатди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйин бошида Криштиану Роналду пеналти ишлаб олди ва 11 метрлик зарбани ўзи аниқ ижро этди.

Шу тариқа португалиялик юлдузнинг умумий голлари сони 965 тага етди. 1000 та гол маррасига чиқиш учун Роналду яна 35 бор рақиб дарвозасини ишғол қилиши керак.

Роналду ва «Ал-Наср» ўртасидаги амалдаги шартнома 2026/2027 йилги мавсум якунгигача мўлжалланган.

«Ал-Нажма» — «Ал-Наср» учрашувини матнли трансляция орқали кузатиш мумкин. Агар меҳмонлар ғалаба қозонса, жамоа турнир жадвалида якка пешқадамга чиқади.

Читайте на сайте