World News in Uzbek

«Галатасарай»да маошлар бўйича жиддий муаммолар юзага келди

«Коньяcпор»дан кутилмаган мағлубиятдан сўнг «Галатасарай» ичида муаммолар борлиги ҳақида гап-сўзлар кучайди. TR24 хабарига кўра, клуб футболчилари маошларини ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага таянилса, бу ҳолат кетма-кет уч ой давом этмоқда. Клуб расмийлари вазият юзасидан изоҳ бермаётгани эса ОАВ ва мухлислар қизиқишини янада оширмоқда.

Маҳаллий журналист Халик Юрекли сўнгги воқеалар фонида «Галатасарай»нинг чемпионлик имкониятлари ҳам шубҳа остида қолаётганини таъкидлади.

Жамоа ҳозирча чемпионат жадвалида 55 очко билан пешқадам, бироқ 52 очкога эга ва захирада битта ўйини бор «Фенербахче» яқин таъқибда.

Читайте на сайте