AFA атрофидаги солиқ можароси сабаб лига танаффус қилади
Аргентина чемпионати бир ҳафталик танаффус олади: 9-тур учрашувлари кейинроқ ўтказилади. Сабаб — маҳаллий футбол федерацияси атрофида навбатдаги коррупция можароси. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қизиғи, 7 ва 8-тур беллашувлари одатдагидек бўлиб ўтади, танаффус эса тақвим бўйича 5–8 март кунларига тўғри келадиган 9-турга тегишли. Бунга 5 март куни AFA президенти Клаудио Тапиа трибунал олдида жавоб бериши кутилaётгани сабаб бўлмоқда.
derbyderbyderby.it хабарига кўра, собиқ футболчилар ва ходимларга пенсия тўловлари билан боғлиқ схема орқали 19 миллиард песо миқдоридаги солиқ тўловларидан қочилгани айтилади — Европа валютасида ҳам рақам салмоқли, қарийб 12 миллион евро. Шунингдек, ташкилот пул ювиш жараёнларида иштирок этган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги гумонлар ҳам бор.