«Интер» юлдуз ҳужумчиси Маркус Тюрамни сотиши мумкин
Миланнинг «Интер» клуби франсуз ҳужумчиси Маркус Тюрам бўйича келадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, «нерадзуррилар» раҳбариятининг футболчининг келажагига доир қарашлари ўзгарган: Тюрам энди «сотилмайдиган»лар рўйхатида эмас. Шу сабаб, у ёзги трансфер ойнасидаёқ жамоани тарк этиши эҳтимолдан холи эмас.
Transfermarkt портали 28 ёшли футболчини 60 млн евроға баҳоламоқда. Тюрамнинг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган, аввалроқ эса у Англия Премьер-лигасидаги клублардан бирига ўтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.
Жорий мавсумда Маркус Тюрам 32 ўйинда 12 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.