World News in Uzbek

«Бавария» Нойер кетадиган бўлса, ворисини белгилаб қўйди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби дарвозабони Мануэл Нойер жорий мавсум якундан сўнг жамоани тарк этиши мумкин. Март ойида 40 ёшга тўладиган сардор ҳозирча фаолиятини давом эттириш-эттирмаслик борасида якуний қарорга келмаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Bayern & Germany хабарига кўра, агар Нойер ёзда клуб билан хайрлашса, асосий дарвозабон сифатида Йонас Урбигни танлаш масаласи деярли ҳал бўлган: унга рақобатчи изланмайди. Клуб фақат заҳира вариант учун янги посбонни таклиф қилиши мумкин.

Мануэл Нойер 2011 йилдан бери «Бавария» сафида тўп суриб келади. Жорий мавсумда у 28 ўйинда 27 та гол ўтказиб юборди.

22 ёшли Йонас Урбиг эса бу мавсумда 9 учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол ўтказди.

Читайте на сайте