World News in Uzbek

Месси Марадона билан илк бор қаерда учрашганини айтди

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси футбол афсонаси Диего Армандо Марадона билан илк танишуви қандай кечганини эслаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, биринчи учрашув телевидениеда — Марадонанинг «La noche del 10» ("Ўнлик оқшоми") дастурида бўлиб ўтган ва Месси у ерга айнан Марадонанинг таклифи билан борган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Таклиф олдим ва, албатта, рад эта олмадим — бордим. У ерда яқинларим ҳам бор эди: отам, амаким, амикваччаларим. Уларнинг ҳам барчаси Марадона билан танишди. Бу унутилмас лаҳза бўлган», — дея Мессининг сўзларини derbyderbyderby.it келтиради.

Эслатиб ўтамиз, Марадона 2020 йил ноябрь ойида вафот этган.

Читайте на сайте