Месси Марадона билан илк учрашувини ёдга олди
Аргентина ҳужумчиси Лионел Месси аргентиналик футбол афсонаси Диего Армандо Марадона билан биринчи бор қандай танишганини эслаб ўтди. Мессининг айтишича, уларнинг илк учрашуви телевидениедаги «La noche del 10» (“Ўнлик кечаси”) дастури вақтида бўлиб ўтган ва Месси айнан Марадона ташаббуси билан эфирга таклиф қилинган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Таклифни олдим ва, албатта, рад эта олмасдим — бордим. У ерда яқинларим ҳам бор эди: отам, амаким, жиянларим. Уларнинг барчаси ҳам Марадона билан танишди. Бу унутилмас лаҳза бўлган», — дея Мессининг сўзларини derbyderbyderby.it келтиради.
Эслатиб ўтамиз, Марадона 2020 йил ноябрь ойида вафот этган.